“Тошкент опен – 2018”: Хайр, Эжени Бушар
Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида “Тошкент опен – 2018” мусобақасининг илк учрашуви якунланди.
Унда канадалик Эжени Бушар япониялик Нао Хибинога қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Эжени 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Энди кортга мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова чиқади. У илк учрашувин россиялик Маргарита Гаспарянга қарши ўтказади.
Фикрлар