Тошкентда аёл ҳакамлар учун ўқув семинари ўтказилмоқда

CHERY AUTO

Жумладан, 18 февралдан "Чиғатой" спорт мажмуасида аёл ҳакамлар учун ўқув семинари бошланди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Семинар давомида ҳакамлар назарий ва амалий машғулотлар олиб боришмоқда. Машғулотларни тажрибали инспекторлар Марат Исмоилов ва Тимур Абдуллаевлар ўтказишяпти. Бугун ҳакамлар Енгил атлетика федерацияси майдонида жисмоний имтиҳонлар топширишди. Шунингдек, улардан ўйин қоидалари бўйича видеотестлар олиш режалаштирилган.

Мазкур ўқув семинари 21 февралга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!