Тошкентда кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Жорий йилнинг 15 19-декабрь кунлари Тошкентнинг Универсал спорт саройида юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Мусобақада барча вазн тоифасида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли курашчилари иштироки кутилмоқда. Чемпионат мобайнида терма жамоа мураббийлар штаби терма жамоа сафига энг муносиб полвонларни аниқлаб олишади.

Чемпионат баҳсларида иштирок этиш учун республикамизнинг барча вилоятларидан умумий ҳисобда 400 нафар спортчи қатнашмоқда. Мусобақанинг илк икки кунида курашнинг юнон-рум тури бўйича полвонлар баҳс олиб боришди. 17 декабрь санасида аёллар ўртасида медальлар шодаси учун баҳслар бўлиб ўтди. Чемпионатнинг охирги икки кунида курашнинг эркин кураш тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон чемпионатининг бу галдагиси жорий йилнинг энг сўнгги баҳси  ҳисобланади.

2016 йил сарҳисоби бўйича, ўтаётган йил курашчиларимиз учун энг омадли ва натижали бўлди. Хусусан, курашчиларимиздан юнон-рум спорт тури бўйича Элмурод Тасмуродов, эркин кураш бўйича Ихтиёр Наврўзов ҳамда Магомед Ибрагимовларнинг Рио Олимпиадасидаги иштироки тақсинга сазовордир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!