Тошкентда яна бир гольф клуби қурилади

Тошкентда яна бир гольф клуби барпо этилади, дея хабар беради Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Лойиҳа билан Кореянинг Land Master компанияси шуғулланади. Унинг президенти Бэ Санг Рон Ўзбекистонга ташриф билан келди.

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев Бэ Санг Рон билан нафақат гольф клубининг қурилиши, балки сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари бўйича амалий масалаларни муҳокама қилди. Мисол учун, меҳмон уйларини қуриш.

Шу ерда хорижий сармоядорлар учун тақдим этиладиган имтиёз ва преференциялар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Хабар қилинишича, гольф клубининг лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Korean Town пайдо бўлиши хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!