"Тоттенхэм" етакчиларидан бири "Челси"га қарши Лондон дербисини ўтказиб юборади

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Лукас Моура соғлиги билан юзага келган муаммо сабаб Англия лига кубоги доирасида “Челси”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юборади.

Бразилиялик футболчи Англия кубогининг 3-раунди доирасида “Транмер”га (7:0) қарши баҳсда тиззасидан жароҳат олган. Шу боис у АПЛ 22-турининг “Манчестер Юнайтед”га қарши муҳим баҳсида ҳам иштирок этолмаслиги мумкин.

“Шпорлар” етакчи футболчиси Эрик Ламела сафга қайтганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” – “Челси” учрашуви эртага, 8 январь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!