Туркманистон - Ўзбекистон учрашуви қандай ўтди? (Шарҳ)
Учрашув туркманистонликларнинг ҳавфли ҳужуми билан бошланди. Олег Зотеев рақиб футболчисини жарима майдони яқинида йиқитди. Аммо вазиятдан Туркманистон терма жамоаси вакиллари фойдалана олишмади. Кўпчилик шу ҳолатда пенальти борлигини айтди. Ҳакам бошқача фикрда.
Баҳсда ҳисоб 17-дақиқада очилди. Достонбек Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Жавоҳир Сидиқов гол урди. Бу Жавоҳир Сидиқовнинг Осиё Кубогидаги илк муваффақиятидир.
Отабек Шукуров марказдан тўпни Шомуродовга оширди. Элдор рақиб ҳимоячиларидан ўтиб кетиб, дарвозани ишғол қилди.
Жалолиддин Машарипов жарима майдони ичидан кучли зарба билан тўпни тўрга киритди.
Орадан кўп ўтмай, Шомуродов бир нечта футболчи ва дарвозабонни алдаб муваффақият қозонди.
Иккинчи таймни ҳам туркманлар ҳужум билан бошлашди. Бироқ уларга айрим ҳолларда тажриба етишмади. Биринчи бўлимда вазифа уддаланганидан кейин Эктор Купер Акмал Шораҳмедовни Даврон Ҳошимовга алмаштирди ва захирадагиларга ҳам имконият беришни бошлади.
Ҳамюртларимиз ташаббусни қўлга олишди. Кетма-кет зарбалар берилди. Бироқ голдан дарак бўлмади. Тайм ўрталарида биринчи гол муаллифи Жавоҳир Сидиқов ўрнига Икромжон Алибоев майдонга тушди.
Бу орада Анзур Исмоилов рақиб футболчисига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
Одил Аҳмедов ўрнига Фозил Мусаев учрашувни давом эттирди. Баҳсга янги қўшилганлар ҳисобни ўзгартира олишмади. Туркманистон ҳам вазиятни бироз бўлса-да, ўнглашнинг уддасидан чиқмади. Натидажа, вакилларимиз дастлабки 45 дақиқаликда киритилган голлар эвазига навбатдаги уч очкони ёздириб қўйишди.
Учрашувдан аввал Эктор Купер бу учрашувда ҳужумкор ўйин намойиш этамиз деганди. Ваъдасини устидан чиқди. Аммо рақиб Туркманистонлигини, аргентиналик мураббий билиб туриб шундай фикр билдирганини айтиш мумкитн. Жамоанинг ҳақиқий кучини етакчиларга қарши баҳсда билиб оламиз. Ўз навбатида, биз грандлар билан бўладиган беллашувларда жамоамизга омат тилаймиз.
Фикрлар