Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Уайлдер: Мен реванш истайман

Shahzod
Изоҳлар: 0

Америкалик боксчи Деонтей Уайлдер британиялик Тайсон Фьюрига қарши жангда ўзини ғалаба қозонган деб ҳисобламоқда.

"Шубҳасиз мен иккита нокдаун билан ғалаба қозондим. Ўйлашимча, у жангни назорат қилмади. Тайсон менга ҳеч қандай зарар етказа олмади.

У кўпинча ўнг қўлини олдинга ташлади ва зўр бериб ҳаракат қилди. Такрорий жанг бўладими ёки йўқ, буни билмайман. Аммо мен буни истаган бўлар эдим", - деди Уайлдер BBCга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер - Фьюри жанги дуранг натижа билан ниҳоясига етган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ