Украина терма жамоаси аъзоси АПЛ клубига кўчиб ўтади

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Андрей Ярмоленко фаолиятини Лондоннинг "Вест Хэм" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича 28 ёшли футболчи тез орада “болғачилар” сафида тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди. Ушбу трансфер эса “Вест Хэм”га 22 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ярмоленко “Боруссия” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам Киевнинг “Динамо” клубидан 25 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У ушбу давр мобайнида дортмундликлар сафида жами 26та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда ҳудди шунча голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!