Унутилаёзган “супер Марио”га нима бўлмоқда?

Қисқа муддатли шонли даврига қайтишга уринаётган 27 ёшли италиялик футболчи янги мавсум арафасида бир ҳафталик қамоқ жазосини ўтади. Унутилаёзган “супер Марио”га нима бўлмоқда?

Роберто Манчини Балотеллини Италия термасига чақириб уни Саудия Арабистони ва Францияга қарши ўртоқлик учрашувига чақирганига ҳам мана тўрт йил тўлди.

“Нега доим мен” кунлари ўтиб бўлди, ҳужумчи ўтган мавсумда фаолиятидаги энг яхши мавсумига яқин даражадаги ўйинини ўтказди. У чемпионат доирасида 18 гол уришга эришди. Бироқ у ўз ўйини ва хулқ-атворини йўқотиб қўйгондек таассурот уйғотмоқда.

“Ницца” бош мураббий Люсьен Фавр ҳужумчисига иккинчи фарзанди Лион туғилганидан кейин яна ўз ўйинини топишига катта ёрдам бермоқда.

Аммо унинг муносабати ўйинида асосий заифлиги бўлиб турибди. Фаврга кўра Балотелли ўзи истаса энг яхши ҳужумчига айланиши мумкин. Бироқ ундаги интизом ва дангасалик бунинг рўёбга чиқишига тўсқинлик қилмоқда.

Манчинининг ҳужумчи билан бўлган ўзаро илиқ муносабатлари туфайли “Интер” ва “Манчестер Сити”да “супер Марио” футболчи сифатида қайта туғилганди ва ривожланишга эришганди. Бироқ “Ливерпуль” ва “Милан”даги фаолияти анча ачинарли бўлди. Икки мавсум давомида атиги икки чемпионат голини уришга эриша олди.

“Ўтган тўрт йилда мен қийинчиликка учрадим” – дейди Манчини Canale 5 га Балотеллини термага қайта чақирувига ишора қиларкан. “Ҳазил ўз йўлига, мен унга самимийман ва у билан ишлаш истагим бор. Доим айтганимдек, қолгани унинг ўзига боғлиқ.”

Ёз эса Балотелли учун бир текис кечмади. Июль ойи бошида ОАВ италиялик ҳужумчининг “Марсель” билан келишувга эришганини ёза бошлади. Айни онда Хитой Супер Лигасига ҳам ўтаётгани ҳақида бонг уришди. У ерда ақл бовар қилмас маош йилига 30 миллион евро ишлаб топаркан.

Аммо якунда “Велодром”да икки йиллик шартнома имзоланиши келишиб олинди. Аммо мухлислар шартнома расман маълум қилиниши кутавериб чарчашди. Бу ҳақида сукунат ҳукмронлик қилди.

Бу вақтда Балотелли янги бош мураббий Патрик Виейра қўли остида мавсумолди тайёргарликка киришди ва клубнинг аксил мухлислари шаънига айтган танқидлари сабаб ўзини панжара ортида кўрди.

Асосий таркибдан узоқда ишлаётганига қарамай машғулотларга қайтган. Ҳар бир кун италиялик футболчи учун икки марта қийин кечмоқда. Тинмай меҳнат қилмасдан унинг катта аренага қайтиши имконсиз.

Албатта, “супер Марио”нинг келажаги ҳал қилиниши яқин орада бўлмаса керак. “Ювентус” ёки “Милан” бўлмаса ҳам, “Парма” италиялик футболчини ортга қайтариши мумкин. Nice Matin нашрига кўра, ҳужумчи “Альянс Ривьера”да янги шартнома имзолаши ва маоши оширилиши ҳақида хабар тарқатмоқда.

Ҳозир юз бераётганларни барчаси Балотеллига ёрдам бермаслиги аниқ. Унинг фаолияти ўтган мавсумдан бошлаб яна ўз жойига қайтишни бошлаган эди. Бунинг учун Балотелли ўз устида ишлашни тўхтатмаслиги керак.

Акс ҳолда, футбол оламига чақнаб кирган футболчининг оқибати ҳавас қилгудек тугамаслиги мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!