"Uzbek Tigers"га янги менежер тайинланди

Бугун, 31 июль куни Миллий олимпия қўмитасида жамоанинг янги раҳбари таништирилди. Ташкилотнинг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра айни пайтда жиу-житсу федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Комилжон Рўзиев жамоанинг янги менежери сифатида иш юритади.

"Ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, келажакда боксчиларимиз Олимпия ўйинларида иштирок этишади ва юртимизга олтин медаллар билан қайтишади. Жамоанинг кучайиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан", – дейди янги раҳбар.

Маълумот учун, AIBA томонидан ташкил қилинган Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақаларида Ўзбекистон шарафини "Uzbek Tigers" жамоаси ҳимоя қилади. Ушбу баҳслар орқали боксчилар Олимпия ўйинлари лицензиясига ҳам эга бўлишлари мумкин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!