Велоспортчиларимиз Туркияга йўл олишди

Бугун, 6 февраль куни велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўқув-машғулот йиғини ва халқаро турнирларда иштирок этиш учун Туркиянинг Аланья шаҳрига жўнаб кетишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Ҳамюртларимиз мазкур йиғин доирасида Токио Олимпиадасига рейтинг балларини тақдим этувчи мусобақада ҳам қатнашадилар. Шунингдек, Туркиядаги йиғинда велоспорт йўналишида етакчи ҳисобланган мамлакат вакиллари ҳам иштирок этадилар. Бу эса ўз навбатида спортчиларимизга тажриба алмашиш учун айни муддао бўлади. Мазкур йиғин Тошкентда ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ҳам бажаради.

Ўқув-машғулот йиғинлари 12 мартга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!