Вера Звонарёва дугонасини ҳафа қилди

Санкт-Петербург шаҳрида аёллар ўртасида "St.Petersburg Ladies Trophy" турнирининг биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг мазкур босқичида россиялик Вера Звонарёва ҳамюрти Екатерина Макаровани 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Звонарёва турнирнинг иккинчи даврасида грециялик Мария Саккари, ёки германиялик Юлия Гёргесга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!