Вермален яна жароҳат олди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Томас Вермален кеча Ла Лиганинг 16-турида “Леванте”га (5:0) қарши баҳсда жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

33 ёшл бельгиялик футболчи кеча оёғида оғриқ ҳис қила бошлади ва учрашувнинг 52-дақиқасида жароҳат олди. Маълумотларга қараганда унинг ўнг оёқ мушаклари шикастланган. Шифокорларнинг айтишича унинг соғайиши учун камида бир ой муддат талаб этилади.

Маълумот учун, Вермален жорий мавсум “Барселона” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!