"Вильярреал" Черишевни сотиб юборишга тайёр

"Сариқ денгиз ости кемаси" раҳбарияти футболчини жорий йилнинг мавсумлар оралиғида сотиб юборишга тайёр. 

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, "Вильярреал" 27 ёшли футболчининг трансферидан 20 миллион евро даромад топишни режалаштирмоқда. Бироқ "Реал Сосьедад" учун ушбу кўчиб ўтиш қимматбаҳо харидга айланиши мумкин.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Черишевга "Эвертон" ва "Лион" клуби қизиқиш билдираётганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!