"Виннипег" чорак финални ғалаба билан бошлади
Океан ортида Миллий хоккей лигасининг Стэнли кубоги учун чорак финал беллашувлари қизғин паллага кириб бормоқда. Айни кунларда мусобақанинг биринчи баҳслари ўтказиляпти.
Бугунги кун дастуридан ўрин олган қарама-қаршиликда "Нэшвилл" ўз майдонида "Виннппег"ни қабул қилди. Баҳснинг биринчи ва иккинчи даврасида катта фарқ билан олдинга чиқиб олган канадалик хоккейчилар учрашув якунигача устунликни сақлаб қола олдилар ва биринчи беллашувни ўз фойдаларига ҳал қилишди.
"Нэшвилл" – "Виннипег" – 1:4 (0:1, 0:2, 1:1) сериялар бўйича ҳисоб (0:1)
Фикрлар