Витселнинг "Боруссия"да қанча маош олиши маълум бўлди

Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби ярим ҳимоячиси Аксель Витсель фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия" клубида давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Немис клуби 29 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери учун хитойликларга унинг шартномасида кўрсатилган 20 млн евро товон пулини тўлашади.

Маълумотларга кўра Витселнинг ўзи “Боруссия” билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Унинг дортмундликлар сафидаги йиллик маоши эса 10 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!