Хамиджон Актамов: Энди тартиб-интизомга диққат қаратамиз

TIGGO 2 PRO

 

Олий лиганинг 21-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилди. Ўйин дуранг натижа билан якунланди (1:1). Ўйиндан сўнг “Қизилқум” жамоаси бош мураббийи Хамиджон Актамов матбуот анжуманига қатнашди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Кутилмаган натижа бўлди. Жиззахга ғалаба учун келган эдик. Кутилмаганда қизил карточка режаларимизни барбод қилди. Бундан кейин тартиб интизомга диққатлироқ бўламиз. 10 киши бўлиб, гол ўтказиб ва натижада хисобни тенглаштирдик. Ўйлайманки,бу яхши натижа. Йигитларга рахмат айтаман.

Ҳар икки жамоада ҳам голга айлантира оладиган вазиятлар кўп бўлди. Бугунги ўйинда биз ғалаба қозонишимиз керак эди,афсус бундай бўлмади. “Сўғдиёна” Игорь Шквирин қўлида яхши шакилланаяпти. Ушбу жамоанинг кейинги ўйинларига омад тилайман", - деб айтиб ўтди Актамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!