Хайр Агнешка!
“Мен учун оғир бўлса-да, шуни маълум қиламанки ўн уч йил давом этган профессионал теннисдаги фаолиятим якунладим. Бу қарорга келиш мен учун осон бўлмади. Лекин бу ҳаёт, бу тақдир.
Ўн уч йил давом этган фаолиятимда 20та совринни қўлга киритдим. Якуний турнирда ғолиб бўлдим, Уимблдон турнири финалида ўйнадим.
Афсуски, энди аввалгидек юқори савияда машғулот ўтказа олмайман, турнирларда иштирок этолмайман. Инсон организми ҳамиша бирдек бўлиб қолмайди”, - деди Радваньска.
Агнешка Радваньска профессионал теннисдаги илк учрашувини 2005 йилда ўтказган. Ўтган давр мобайнида у 20та турнирнинг яккалик, 2та мусобақанинг жуфтлик баҳсларида чемпион бўлди. Фаолияти давомида 27 млн 683,807 АҚШ доллар ишлаб топди. Агнешка 594та учрашувда ғалабага эришди, 269 баҳсда мағлуб бўлди. WTA рейтингида 2-ўрингача кЎтарилди.
Фикрлар