Яри-Матти Латвала финишда барча рақибларини кутиб олди

Австралия чўлларида ралли бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди.
 
Унда финляндиялик Яри-Матти Латвала ўзининг «Тойота» автомобилида маррани 2 соат, 59 дақиқа 52,0 сониядиб босиб ўтди.
 
Ғолибдан +32,5 сония ортда қолган «Хендэ» шарафини ҳимоя қилган Хэйден Паддон финиш чизиғига иккинчи бўлиб етиб келди.
 
Чемпионатнинг кучли учлигини Мадс Остберг «Ситроен» автомобилида якунлади. У ғолибдан +52,2 сония ортда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!