Ёш сузувчиларимиз Софиядаги рейтинг мусобақасида иштирок этишмоқда
Болгария пойтахти София шаҳрида сузиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг аҳамиятли томони шундаки, у октябрь ойида бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма учун рейтинг очколари тақдим этувчи мусобақа ҳисобланади.
Мусобақада Ўзбекистон, Буюк Британия, Россия, Хорватия, Литва, Германия, Болгария каби мамлакатлардан 370 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Баҳсларнинг илк кунида ҳамюртларимиздан Алексей Сидорчук 50 метр брасс усулида сузиш баҳсларида 3-ўрин, Аҳмаджон Умуров 100 метр эркин усулда 2-ўрин соҳиби бўлди. Қизларимиздан эса Юлдуз Қўчқорова 100 метрга чалқанча усулда сузишда 2-ўрин, 50 метрга чалқанча сузишда эса 3-ўринни қўлга киритди. Наталья Критинина эркин усулда 50 метр масофага сузиш баҳсларида 3-поғонадан жой олди.
Беллашувлар давом этмоқда. Ушбу рейтинг мусобақалари якунига етгач, Халқаро сузиш федерацияси (FINA) 3 август куни йўлланма эгалари рўйхатини маълум қилади.
Фикрлар