Йован Жокич: “Локомотив”нинг ўйинларига тезда мослашиб кетаман деб умид қиламан

"Локомотив" футбол клуби раҳбарияти менга қўнғироқ қилишди ва жамоага таклиф қилишди. Уларга якунланган 2018 йилги мавсумдаги ўйинларим маъқул келган экан. Бу таклифни қабул қилдим.

"Локомотив"га қарши иккита ўйин ўтказдим. Жуда яхши жамоа. Таркибдаги бир неча футболчиларни яхши танийман. Ушбу жамоанинг ўйин услубига тезда кўникиб кетишга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, барчаси яхши бўлади ва ажойиб мавсумни ўтказаман!", - деди Жокич.

Йован Жокич якунланган 2018 йилги мавсумда АГМКнинг 31 ўйинида қатнашди ва ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан 11 марта рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!