Ёзги трансфер бозорининг омадли ва омадсизлари
Ads

Кеча Европада ёзги трансфер бозори ёпилди. Шу муносабат билан Goal нашри трансфер бозорининг омадли ва омадсизлари борасида фикр юритди.

Омадли: “Барселона”

Ёз “Барселона”чалик бошқа бирор жамоа учун муваффақиятли кечмади. Каталонияликлар иккита муҳим трансферни “илиб кетди”. Ўзига керак бўлмаган футболчиларни эса “Эвертон”га пуллади.

“Интер” катта қизиқиш билдирган Артуро Видаль “Жузеппе Меацца”ни эмас “Камп Ноу”ни танлашга қарор қилди. “Реал”дан Лука Модрични олиб келишга бўлган интилиш эса бесамар якунланди.

Шунингдек, “кўк-анорранглилар” “Рома”га шартнома имзолаш учун кетаётган Малкомни ҳам “йўлдан урди”. Хуллас, клуб таркибни анча кучайтириб олди.

Малком Валверденинг ҳужум чизиғини жиддий кучайтиради. Ветеран Видаль эса катта тажрибаси билан ёш ҳамкасби Артур иккаласи ярим ҳимояни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

36 миллион евро эвазига ҳимояни кучайтириш учун Клеман Лангле олиб келинди.

Қишда 12 миллион евро эвазига келган Йерри Мина “Эвертон”га 30 миллионга сотиб юборилди. “Эвертон” умуман олганда ҳаридларни биратўла кўтарасига “Барселона” билан келишди-қўйди. Инглиз жамоаси 20 миллион еврога чап қанот ҳимоячиси Люка Динь ва 2.25 миллион евро эвазига эса “кераксиз матоҳ”га айланган Андре Гомешни қўшиб олди.

“Севилья” эса 8.5 миллион еврога Алейшь Видални қайтарди. “Сассуоло” эса Марлон учун 6 миллион евро тўлади. Келаси йили стадионни таъмирдан чиқарадиган клуб учун барчаси муваффақиятли кечди.

Бироқ Пако Алькасернинг “Боруссия Дортмунд”га кетиши ва Луис Суаресга рақобатчиларнинг биттага камайиши муаммо туғдириши мумкин. Бироқ таркиб анча кенг ва “Барса” бу муаммони ҳам ечимини топишига шубҳа йўқ.

Омадли: А Серия

А Сериянинг миллионлаб мухлислари қаторида Кристиан Вьери ҳам Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га ўтганини эшитгач ўз хурсандчилигини яшира олмади. “Италия футболи учун бу трансер лотереядан ютуқ чиққандек гап” – деди “Интер”нинг собиқ вакили.

Албатта бу трансфер италян футболининг молиявий имкониятларини ҳам яхшилаши аниқ. Туринликлар янги юлдузининг футболкасини сотишдан ташқари А Сериянинг трансляция хуқуқларини сотиб олиш бўйича таклифларнинг ортиши бу анча ижобий трансфер бўлганининг исботидир.

Омадли: “Ливерпуль”

“Ливерпуль” қишда ҳимоячи учун катта пул тўлаб жаҳон рекордини ўрнатган эди. Ўшандан олти ой ўтиб, июль ойида у дарвозабон учун жаҳон рекордидаги пулни тўлади.

Хўш, Алиссон ва Виргиль Ван Дейк учун мос равишда 56 миллион фунт ва 75 миллион фунт тўлагани учун санкциялар қаршисида қолиб кетадими? “Қизиллар” шунингдек, Наби Кейта учун 57 миллион фунт тўлади.

Бироқ бу уч трансфер клубнинг энг заиф нуқталарни ёпди. Клопп этироф этганидек, “сифат маълум нархга эга.” Ҳеч ким бунча пул сарфлаган “Ливерпуль”ни айблай олмайди. Улар янги мавсумнинг учинчи туридан кейин 100 % натижа билан пешқадамлик қилмоқда. Улар фақатгина бир марта ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборган.

Омадсиз: “Реал Мадрид”

“Реал” мухлислари Кришиану Роналду Зинедин Зидан ортидан клубни тарк этганидан кейин клуб президенти Флорентино Пересдан янги супер-трансферни кутишган эди.

Фақатгина Тибо Куртуа “Челси”дан олиб келинди. Бельгиялик посбон УЕФА талқини бўйича ўтган мавсумнинг энг яхши дарвозабони бўлган Кейлор Навасга рақобатчилик қилиши керак. Мавсум стартида у ҳатто Хулен Лопетеги қўли остида майдонга туширилгани ҳам йўқ.

Клубни эса Матео Ковачич тарк этди. У Куртуа трансферининг бир қисмига айланди.

“Қироллик клуби” ўз етакчиси Модрични сақлаб қолди. Аммо клубга янги “галактика” қуриш учун – Неймар, Мбаппе, Азар ёки Кейнлар келгани йўқ.

Унинг ўрнига янги мавсумни 7-рақам остидаги Мариано Диас билан бошлайди. Клуб ўз тарбияланувчисини ўтган йили “Лион”га 8 миллионг еврога сотиб юборган эди.

25 ёшли ҳужумчи 1 Лигада ўзини кўрсата олди. 34 ўйинда 18 гол – ажойиб статистика. Бироқ “қаймоқранглилар” мухлислари кутган транфсер бу эмасди.

Омадсиз: Жозе Моуриньо

Душанба кунги “Тоттенхем”дан учралган мағлубиятдан кейин Моуриньонинг журналистлардан ҳурмат сўраши кулгили бўлди. Бутун фаолияти давомида рақиб футболчилари ва мураббийлардан тортиб ҳакамгача “ўйиб оладиган” мутахассис энди бошқадан ҳурмат қилишни сўрамоқда.

Боз устига клуб ичида беқарорлик ҳукмрон. Бунга Моуриньо истаган ярим ҳимоячини олиб келишни Эд Вудворд бажара олмади. Бу эса ОАВ орқали бир-бирини танқид қилиш билан давом эттирилди.