"Юве" Дибаланинг ўрнига Роббенни кўзлашмоқда

“Ювентус” хужумчиси Пауло Дибала мавсум якунида жамоасини тарк этиши кутилмоқда. Туринликлар 24 ёшли футболчини 150 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин. Бу ҳақида Corriere della Sera нашри хабар бермоқда.

Ўз навбатида "Ювентус" Дибаланинг ўрнига "Бавария"дан Арьен Роббенни олиб келишмоқчи. Бунинг учун туринликлар Роббеннинг трансфери ва бошқа маълумотлар борасида қизиқишмоқда. 

Маълумот учун, футболчи А Серияда 17 учрашувда майдонга тушиб, 12 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 3та ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!