Туриннинг "Ювентус" клуби "Женоа" ҳимоячиси Кристиан Ромерога қизиқиб қолди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли аргентиналик футболчи "Женоа" сафига ўтган йилнинг ёзида 1,65 миллион евро эвазига "Белграно"дан келиб қўшилган эди. Бироқ, генуяликлар айни дамда унинг трансферини 25 млн еврога баҳолашмоқда. Туринликлар эса 15 млн евро беришга тайёр.

Маълумот учун, Ромеро жорий мавсум “Женоа” сафида жами 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.