“Ювентус” америкалик футболчига қизиқиш билдирмоқда

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич Туриннинг “Ювентус” жамоаси қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

20 ёшли америкалик футболчининг дортмундликлар билан амалдаги келишуви 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Агар “Боруссия Д” шартнома муддатини узайтира олмаса, келаси мавсумда уни сотиши мумкин.

Қайд этиш керакки, ёзги трансфер ойнасида “Реал Мадрид”, “Бавария”, “Барселона”, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” клублари қизиқиш билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!