Загреб Гран-присининг навбатдаги куни ҳам медалсиз

Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккин кун беллашувлари давом этмоқда. Айни пайтга келиб, кечки дастурда медаллар учун кураш олиб борадиган спортчилар номи маълум бўлди. 

Афсуски, бугун иштирок этган вакилларимиз ҳам медалсиз қайтадиган бўлишди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган вакилимиз Шарофиддин Болтабоев ҳам чорак финал учун кечган курашда грециялик рақибига имкониятни бой бериб қўйгач, мусобақадан чиқиб кетди. 

Энди эртага оғир вазн тоифаларида иштирок этувчи 5 нафар полвонларимиздан медаль кутиб қоламиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!