А Серия. Чемпион "Наполи" сафарда "Монца"га енгилди

Италия А Сериясининг 35-туридан ўрин олган "Монца" - "Наполи" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Икки голга Мота ва Петанья муаллифлик қилди. Мазкур голлар миланликларга муҳим 3 очкони тақдим этди.

Шу тариқа, "Монца" 3 очкони қўлга киритиб, 49 очко билан турнир жадвалида 9-ўринга чиқиб олди. "Наполи" 83 очко тўплаган ҳолда 1-ўринни ва чемпионликни нақд қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!