А Серия. Голларга бой ўтган ўйинда "Рома" мағлубиятга учради
А Сериянинг 26-турида "Рома" "Сассуоло"ни ўз майдонида қабул қилиб, 4:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дастлаб, Арман Лорьянта 5 дақиқа ичида дубль қилиб, орадаги фарқни иккитага етказди. Римликлар сафида жавоб голини Залевский киритди. Аммо тайм сўнггида меҳмонлар яна бир бор даврозани ишғол қилиб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимда жамоалар биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Учрашув тугашига кам вақт қолганида Вейналдум ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Рома" турнир жадвалида 5-ўринга тушиб кетди. "Сассуоло" эса 13-поғонада бормоқда.
Фикрлар