А Серия. "Интер" "Кальяри"ни мағлуб этиб, чемпионлик сари яна бир қадам ташлади
А Сериянинг 33-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс ўз якунига етди.
"Интер" ўз майдонида "Кальяри"ни қабул қилиб, ишончли 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 52-дақиқада Маркус Тюрам томонидан очилди. Орадан кўп ўтмай, 56-дақиқада Николо Барелла жамоасининг устунлигини янада мустаҳкамлади. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда эса Пётр Зелиньски ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди — 3:0.
Шу тариқа, "нерадзуррилар" очколари сонини 78 тага етказиб, мусобақа жадвалида пешқадамликни сақлаб қолмоқда. Иккинчи ўринда бораётган "Наполи" эса 12 очкога ортда қолмоқда.
- Италия - Серия А
- Жорий мавсум
Интер
- Marcus Thuram 52'
- Nicolò Barella 56'
- Piotr Zieliński 90'
Тугаган
3
:
0
17.04.2026 23:45

Фикрлар