А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"ни янчиб ташлади!
Италия чемпионатининг 24-тури доирасида "Интер" меҳмонда "Сассуоло"ни 5:0 ҳисобида таслим этди.
Ҳисоб 11-дақиқада Янн Биссек томонидан очилди. 28-дақиқада Маркус Тюрам жамоасининг иккинчи голини киритди. 30-дақиқада Лаутаро Мартинес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
41-дақиқада Кристиан Торстведт бир гол урди, аммо бу гол бекор қилинди. 54-дақиқада Мануэль Аканжи ўз номини таблога ёздирди. 88-дақиқада эса Луис Энрике жамоасининг бешинчи голига муаллифлик қилди.
Федерико Димарко учта голли узатмани амалга оширди. 55-дақиқада Неманя Матич бир дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.
Фикрлар