А Серия. "Комо" ўз уйида "Рома"дан устун келиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди
А Сериянинг 29-туридан ўрин олган учрашувда "Комо" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 7-дақиқада Дониэлл Мален ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Анастасиос Дувикас мувозанатни тиклади. 79-дақиқада эса Диего Карлос гол уриб, мезбонларга ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа, Сеск Фабрегас шогирдларининг очколари сони 54 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. "Бўрилар" эса 51 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди.
- Италия - Серия А
- Жорий мавсум
Комо
- Anastasios Douvikas 59'
- Diego Carlos 79'
Тугаган
2
:
1
15.03.2026 22:00
Рома
- Donyell Malen 7'
Фикрлар