А Серия. "Милан" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жирудан хет-трик
А Сериянинг 36-турида "Милан" - "Сампдория" учрашуви бўлиб ўтди. Унда миланликлар 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда Жиру хет-трик қилган бўлса, Диас ва Леаулар ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди. Меҳмонлардан Квальяррелла ҳисобни қисқартирди.
3 очкони қўлга киритган "Милан" турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. "Сампдория" эса 20-поғонага жойлашган.
Фикрлар