А Серия. "Рома" ўз майдонида "Аталанта" билан дуранг ўйнади
А Сериянинг 33-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс ўз якунига етди.
"Рома" ўз майдонида "Аталанта"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Учрашувда дастлаб 12-дақиқада меҳмонлар сафида Никола Крстович ҳисобни очди. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқасида эса Марио Эрмосо мувозанатни тиклади. Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, ҳар икки жамоа бир очкодан қўлга киритди. Айни пайтда римликлар 58 очко билан 5-ўринда бормоқда, бергамоликлар эса 54 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди.
- Италия - Серия А
- Жорий мавсум
Рома
- Mario Hermoso 45'
Тугаган
1
:
1
18.04.2026 23:45
Аталанта
- Nikola Krstović 12'

Фикрлар