Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

А Серия. "Рома" сафарда "Аталанта"га енгилди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Тўқнашув ўз ниҳоясига етди

Италия А Сериясининг 18-турида Бергамонинг "Аталанта" клуби ўз уйида Римнинг "Рома" жамоасини қабул қилиб, минимал 1:0 ҳисобида зафар қучди. 
 
"Аталанта"га ғалаба келтирувчи гол эса 12-дақиқада Жоржо Скальвини томонидан киритилди. 
 
Маълумот ўрнида, "Рома" бугунги мағлубият орқали 4-ўриндаги "Ювентус"ни қувиб ўтиш имкониятидан маҳрум бўлди. Икки жамоада ҳам 33 очкодан мавжуд. "Аталанта" эса ушбу ўйиндаги ғалаба орқали очколар сонини 25 тага етказиб олиб, 8-ўрингача кўтарилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ