А Серия. "Рома" сафарда "Женоа"га енгилди

Италия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган учрашувда "Женоа" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилди. Баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳисоб иккинчи бўлимда очилди. 52-дақиқада Жуниор Мессиас пенальтидан аниқ зарба йўллаб, "Женоа"ни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Эван Ндика ҳисобни тенглаштирди.

80-дақиқада эса Витинья Оливейра гол уриб, "Женоа"га ғалаба келтирди.

  • Италия - Серия А
  • Жорий мавсум
102.png

Дженоа

  • Junior Messias 52'
  • Vitinha 80'
Тугаган
2 : 1

08.03.2026 22:00

37.png

Рома

  • Evan Ndicka 55'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!