А Серия. "Ювентус" ўз майдонида очко йўқотди
Италия А Сериясининг 30-турида "Ювентус" ўз уйида "Сассуоло" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ҳисоб 14-дақиқада Кенан Йилдиз томонидан очилди ва мезбонлар олдинга чиқиб олди.
Бироқ иккинчи бўлимда меҳмонлар жавоб қайтарди. 52-дақиқада Андреа Пинамонти ҳисобни тенглаштирди.
Ўйин тақдири 87-дақиқада ҳал бўлиши мумкин эди. "Ювентус" сардори Мануэль Локателли пенальтидан фойдалана олмади — унинг зарбасини дарвозабон Ариянет Мурич қайтарди.
Ушбу дурангдан сўнг "Ювентус" 54 очко билан 5-ўринда қолди. "Сассуоло" эса 39 очко билан 10-поғонада жойлашган.
- Италия - Серия А
- Жорий мавсум
Ювентус
- Kenan Yıldız 14'
Тугаган
1
:
1
00:45
Сассуоло
- Andrea Pinamonti 52'
Фикрлар