А Серия. "Ювентус" уйида "Рома"ни таслим этиб, фарқни 1 тагача қисқартирди

CHERY AUTO

Италия А Сериясининг 16-туридан ўрин олган баҳсда "Ювентус" клуби ўз майдонида Римнинг "Рома" жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлуб қилди. 
 
Тўқнашувнинг 44-дақиқасида Франсишку Консейсау туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 70-дақиқага келиб эса Лоис Опенда фарқни 2 тагача етказиб қўйди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Томмазо Бальданци римликларнинг ўйиндаги илк голини киритди, бироқ жамоа қолган вақтда ҳисобни тенглаштира олмади. 
 
Маълумот ўрнида, "Ювентус" очколар сонини 29 тага етказиб олиб, 5-ўринни мустаҳкамлади ва 4-ўриндаги "Рома" билан фарқни 1 тагача қисқартирди.

Tecno

  • Италия - Серия А
  • Regular Season

Ювентус

  • Francisco Conceição 44'
  • Loïs Openda 70'
Тугади
2 : 1

00:45

Рома

  • Tommaso Baldanzi 75'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!