Италия А Серияси мураббийларининг маошлари эълон қилинди.

Барчадан энг кўп маош "Интер" бош мураббийи Антонио Контега тегишли. У йилига 11 млн евро маош олади.

Иккинчи поғонада "Ювентус" устози Маурицио Сарри 5,5 млн евро билан турибди. Сарридан "Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти 500 минг евро камроқ иш ҳаққи олади.

Топ-5 таликка "Болонья" устози Синиша Михайлович ва "Рома" бош мураббийи Паулу Фонсека 3 млн евро маош билан киритилган.

Шу қаторда, "Интер" Лучано Спалеттига йилига 4,5 млн евро тўлаб бораётганини таъкидлаб ўтиш мумкин. "Ювентус" ҳам бундан мустасно эмас, туринликлар Массимиллиано Аллегрининг истеъфоси учун йилига 7,5 млн евро маош тўлашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!