А Сериясининг икки етакчи клуби "Боруссия" ҳужумчисини нишонга олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Самуэле Инасио фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 18 ёшли форвардга «Интер» ва «Ювентус» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу жамоалар ёзги трансфер ойнаси давомидаёқ Инасиони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганган ва ҳозир ҳам уни кузатишда давом этмоқда.

Жорий мавсумда Инасио барча мусобақалар доирасида учта ўйинда майдонга тушиб, икки бор гол уришга муваффақ бўлди.

Ҳужумчининг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг бозор қийматини 15 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!