Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди
Хабарингиз бор, Осиё футбол конфедерацияси томонидан ўтган йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида Аббосбек Файзуллаев “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” сифатида эътироф этилган эди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, айни кунларда терма жамоа таркибида Вьентьян шаҳрида бўлиб турган футболчимизга ЎФА раҳбарияти томонидан ушбу мукофот тантанали равишда топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси кеча ЖЧ-2026 саралаши доирасида сафарда Қатарга қарши баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу куни терма жамоамизнинг иккала голига ҳам Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди.
Энди Сречко Катанец шогирдлари Лаос пойтахтида 19 ноябрь куни КХДРга қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар