Абдуллаев Суперлигага қайтди

Абдулла Абдуллаев фаолиятини "Пахтакор" сафида давом эттиради. 27 ёшли футболчи "шерлар" билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Ярим ҳимоячига Суперлиганинг "Нефтчи", "Сўғдиёна" ва ОКМК клублари ҳам қизиқиш билдираётган. Аммо курашда "Пахтакор" ғолиб чиқди.

Маълумот учун, Абдуллаев олдинроқ "Ҳор-Факкан" билан хайрлашиб, эркин агентга айланганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!