Абдумалик Ҳалаков финалда реванш олди, аммо...

Ҳиндистонда бокс бўйича "Big Bout  Indian Boxing League" турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада бир қатор ҳамюртларимиз иштирок этишди.

Финалда эса "Punjab Panthers" ва "Gujarat Giants" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. "Punjab" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ватандошимиз Абдумалик Ҳалаков рақиби Чиракни мағлуб этди.

Аммо, Ҳалаковнинг жамоаси финалда 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва иккинчи ўрин билан кифояланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)