
Абдумалик Ҳалоковнинг кейинги жанг санаси ва рақиби маълум
27 февраль куни Испаниянинг Севилья шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Унда Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби, ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалоков ҳам иштирок этади. Бу ҳақда "Boxrec" нашри маълум қилмоқда. Халоков ўша куни Венесуэла вакили Марлемброн Акуньяга қарши рингга кўтарилади. Баҳс 6 раунд этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тўқнашув Абдумалик учун профессионал боксдаги иккинчи жанг ҳисобланади. Акунья эса ҳозирга қадар 25 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба, 11 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.
Фикрлар