Абдумалик Халоков Испанияда рингга кўтарилади

  • 27 февраль, 12:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Бугун Испаниянинг Севилья шаҳридаги "Centro Deportivo San Pablo" мажмуасида профессионал бокс турнири ташкил этилади. 

Аҳамиятлиси, унда ҳамюртимиз Абдумалик Халоков ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони профессионал боксдаги иккинчи жангида венесуэлалик Марлемброн Акуньяга қарши рингга кўтарилади. Жанг 6 раунд этиб белгиланган. Кеча боксчилар тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди ва уларнинг ҳар иккиси ҳам белгиланган вазн меъёрини бажарди. 

Маълумот учун, тажрибали Акунья проф боксда 25 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба, 11 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Абдумалик Халоков эса проф боксдаги дебют жангини 2023 йилнинг 17 ноябрь куни Тошкентда украиналик Олександр Егоровга қарши ўтказиб, иккинчи раунддаёқ нокаут эвазига зафар қучганди.

Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!