Абдуқодир Ҳусанов нечта ўйиндан бери майдонга тушмаяпти?
АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" — "Кристал Пэлас" учрашуви бироздан сўнг старт олади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов мазкур беллашувни захирада бошлайди. Ҳимоячи жорий мавсумда жуда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.
Ҳусанов Премьер-лига доирасида сўнгги бор 6-турда "Арсенал"га қарши ўйинда майдонга тушган. Бироқ ўша баҳсда футболчи жароҳат олиб, эрта алмаштирилган эди. Шундан сўнг у кетма-кет 10 та учрашувдан бери асосий таркибдан жой олмади.
Жароҳатидан тўлиқ тузалгандан кейин Абдуқодир Лига кубогида "Свонси"га қарши 63 дақиқа, Чемпионлар лигасида эса "Байер"га қарши 65 дақиқа ҳаракат қилди. 21 ёшли футболчи сўнгги марта 25 ноябрь куни майдонда кўриниш берган.
Маълумот учун, Ҳусанов жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда иштирок этиб, жами 446 дақиқа майдонда бўлган.



Фикрлар