
Абдураҳмон Рустамов ҳам бронза медалини қўлга киритди
Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиландда бокс бўйича "Thailand Open" турнири бўлиб ўтади.
Айни пайтда ярим финал баҳслари давом этмоқда.
+90 кг да рингга кўтарилган ҳамюртимиз Абдураҳмон Рустамов ва Ҳиндистон вакили Гилл Аншул финал йўлланмаси учун жанг қилди. Шиддатли ва кескин курашларга бой ўтган тўқнашувда Рустамов очколар ҳисобига имкониятни бой бериб, мусобақани бронза медали билан якунлади.
Фикрлар