Абдураимов Эронни нимани эвазига ютишимиз мумкинлиги, Катанецнинг йўқлиги ва қандай натижа кутаётгани ҳақида

Бугун муҳим ўйин. Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи доирасида “Бунёдкор” стадионида Эронга қарши майдонга тушади.

Барчанинг эътибори ушбу учрашувга қаратилган. Юртимиздаги кўзга кўринган мутахассислардан бири Жасур Абдураимов ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бош мураббийимиз Сречко Катанец муҳим ўйинларда соғлиги сабабли иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Сизнингча, бу жамоамиз учун катта йўқотишми? Фикрингиз қандай?

- Ҳа, мураббий доим ўйинда бўлиши керак. Унинг йўқлиги йўқотиш. 95-98 фоиз футболчилар бир неча йиллардан бери мураббий билан бирга шуғулланишяпти ва ўйнаб  келишяпти. Тўғри, айтиб ўтганимдек, бош мураббийнинг йўқлиги йўқотиш. Лекин ўйлашимча, йигитлар масъулиятни яхши тушуниб турибдилар. Улар профессионал футболчилар ва нима қилишини билашади. Майдонда ҳамма нарса ўйинчиларга боғлиқ. Ўйинда ҳар хил вазиятлар бўлади. Мураббийнинг ёрдамчилари эса ёрдам бериб туришади.

- Эрон биз учун ноқулай рақибми? Ҳар ҳолда ўз уйимизда юта олмаяпмиз...

- Ҳа, Эрон бизга ноқулай рақиб. Бугун осон ўйин бўлмайди. Қийин бўлади. Машарипов, Шомуродов каби йигитларимиз яхши формада. Юқори темпда, текзорлик билан ўйин кўрсатишса ғалаба биз томонда бўлади.

- Эрон термаси ҳақида нима дея оласиз? Уларга қарши кўп ўйнаганмиз ва бир-биримизни яхши биламиз. Асосий камчилиги нимада деб ўйлайсиз? Бугун ниманинг эвазига ютишимиз мумкин, деб ҳисоблайсиз?

- Эронни камчилиги? Ҳамма жойда прессинг қилсак ва тезкор қарши ҳужумларга ўтсак ва тезкор футбол ўйнасак Эронда бўш ҳудудлар пайдо бўлади ва бизда вариантлар пайдо бўлади. Рақибга босим ўтказиш муҳим. Агар шундай бўлса рақиб ўзини йўқотади. Ҳа, қийин учрашув бўлади. Аммо рақибга гол урамиз, Худо хоҳласа ютамиз.

- Қандай натижани кутяпсиз?

- Ўйлашимча, бугун ютамиз. 1:0 ёки 2:1. Битта гол фарқи бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Эронни стандартлари хавфли. Улар тезкор қарши ҳужумга ҳам ўтади. Шуларга тайёр бўла олишимиз ҳам муҳим.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Imomali
10/10/2024 15:21
Катаниесни юрсгида касали бор деб эшитдик
&
Duvlan
10/10/2024 14:53
Катанец ютқазишдан қўрқиб суруворган, бошқа сабаб йўқ.