Абдусатторов ва Якуббоев бу тур ҳам дуранг ўйнади

Чехиянинг Прага шахри мезбонлик қилаётган “Прага халқаро шахмат фестивали 2026” 7 тур учрашувлари ўз якунига етди. 

Мазкур турда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов чемпионлик йўлидаги асосий рақобатчиси ҳисобланаётган нидерландиялик Жордан ван Форест қарши оқ доналарда баҳс олиб борди. Партияда хар икки шахматчи ғалаба учун таваккалга қўл уришни истамади. Якунда, баҳс дуранг натижа билан тугади. 

Айни вақтда Нодирбек 4.5 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда ва ван Форест 5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Маълумот ўрнида, турнир 7 март куни ўз якунига етади, олдинда Абдусатторовни кутиб турган 2 турдан шахматчимиз максимал очколарни ишлаб олиши керак. 

Яна бир вакилимиз Нодирбек Якуббоев эа бу сафар ҳиндистонлик Аравиндҳ Читҳамбарам билан беллашди. Кескин кечган баҳс дуранг билан якунланди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!