Абдувоҳид Неъматов: "Эртага буларга жавоб беришимиз керак"

Эртанги "Насаф" - "Ал Ҳуссейн" учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда Рўзиқул Бердиев ва Абдувоҳид Неъматов қатнашди. 

"Авваламбор ассалому алайкум. Эртанги ўйинга ҳамма тайёр. Биз фақат ва фақат 3 очко учун майдонга тушамиз. Кейинги босқичга чиқишимиз керак ва мухлисларимизга ёқидаган футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

"Иштаҳа таом устида келади" дейишади. Ҳозирда мухлисларни иштаҳаси жуда баланд. Жамоани кайфияти қандай, эртанги ўйинга жамоа қанчалик тайёр?

Жамоадошларим ва мураббийлар билан бу ўйинга жиддий тайёрландик. Бу учрашувни келишини кутгандик. Биз Иорданиядаги баҳснинг охиририда гол ўтказиб юбордик. Эртага буларга жавоб беришимиз керак. 

Пенальти ҳақида гапирилган фақат "Насаф" дарвозабони ёдга олинмоқда. Нега айнан дарвозабон пеналтини амалга оширмоқда?

Ушбу вазиятларда ўзимга ишончим бор эди. Масалан, "Динамо" билан ўйинда шахсан Рўизқул акадан келиб сўрадим. Агар ўзимга ишонсам тепишимни айтди. Жамоами ҳам ишонди ва ўзимда икки баробар ишонч ортди", - деди Неъматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!