Абдухолиқов премьер-лигадаги голлар ҳисобини очди
Беларусь чемпионатидаги ёрқин фаолиятидан кейин Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоасига кўчиб ўтган Бобур Абдухолиқов янги лигада ҳам ўзини кўрсата бошлади.
Шимкент клуби премьер-лиганинг дастлабки турида ўз майдонида “Каспий” футболчиларини қабул қилди.
“Ордабаси”даги икки легионеримиз – Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов бошланғич таркибда майдонга тушди.
Беллашув мезбонлар устунлигида ўтди ва 3:1 ҳисоби билан якунлади.
Шимкентликларнинг учинчи голига Бобур Абдухолиқов муаллифлик қилди ва янги чемпионатдаги голлари ҳисобини очди.
Шаҳбоз Умаров 68 дақиқа тўп тепди. Бобурнинг ўзи эса 83-дақиқада ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.
Фикрлар